АсосийSUG'DIYONA

Камерон Диас тавсия этади: чиройли қомат сари 6 қадам!

Голливуд актрисасининг хушбичим кўриниш сири нимада эканлигини биласизми? Биз буни аниқладик! Марҳамат, Камерон ДИАС нинг машғулотлар дастури билан танишинг!

1-қадам:

Оёқларни елка кенглигига мосланг. Аста-секин пастга энгашинг. Қўлларингиз полга теккач, оёқни ҳаракатлантирмай, кафтингиз билан «қадам» ташланг. 3 сония шу ҳолатда тургач, қаддингизни ростлайсиз. Машқ 10 марта бажарилади.

2-қадам:

Тик турган ҳолатда гантелларни қўлга олинг. Бир оёқни ён тарафга ёзиб, бўкса билан пастга энгашинг. Бунда қўллар ҳам пастга туширилади. Сўнг яна кўтариласиз. Машқ ҳар бир оёқда 4-5 мартадан бажарилади.

3-қадам:

«Тўрт оёқлаб» туринг. Чап қўлингизга машқ гантелини олиб, ўнг оёқни текисланг-да, юқорига кўтаринг. Машқни бир оёқда 10 марта бажаргач, ҳолатни ўзгартирасиз. Эндиги гал ўнг оёққа.

4-қадам:

Полдан тортилиш машқини бажарамиз. Бунда ҳам машқ гантелларидан фойдалансангиз, қўл мушакларига юклама тушиши ортади. Чап қўлингиздаги машқ гантелини белга яқинлаштирган ҳолатда кўтариб, туширасиз. Машқни ҳар бир қўлда 5 мартадан бажариш кифоя.

5-қадам:

Куракка ётиб, тиззаларни букинг. Аввал ўнг оёқни юқорига кўтариб, туширинг. Сўнг чапини ишга туширасиз. Машқ ҳар бир оёқда 6 мартадан бажарилади.

6-қадам:

Чап ёнбошингизга жойлашинг. Тана оғирлигини тирсакка ташлаб, ўнг оёқ ва қўлни юқорига кўтаринг. Машқни ҳар бир оёқда 8 мартадан такрорлайсиз. 

Бошқа янгиликлар