АсосийSUG'DIYONA

«Рафаэлло» салати - балиқ гўштидан романтик егулик!

Зарур масаллиқлар: 200 гр. балиқ гўшти, 100 гр. пишлоқ, 2 дона тухум, 2 ош қошиқ майонез, 1 бўлак саримсоқпиёз, бодом мағзи, салат барги, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Балиқ гўштини тузли сувга солиб, то пишгунча қайнатинг. Совигач, майдалаб тўғранг.

2. Қайнатилган тухум ва пишлоқни майда тишли қирғичдан ўтказинг.

3. Балиқ гўшти, тухум ва пишлоқни аралаштиринг-да, майонез, эзилган саримсоқпиёз, туз ва мурч қўшинг.

4. Бодом мағзини қайнатилган сувга солиб, устидаги юпқа пўстидан ажратинг. Мағзини яхшилаб эзинг.

5. Балиқ гўштли аралашмадан «шарча»лар ясанг-да, бодом толқонига белаб олинг. Салат баргини ликопчага солиб, устига «шарча»ларни қўйинг.

2 кишилик

1 соат

Бошқа янгиликлар