Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашувида айтиб ўтди.
Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келган мурожаатларнинг 7 мингдан зиёди айнан тиббиёт соҳасига тегишли экани ҳам мазкур соҳада муайян муаммолар йиғилиб қолганлигини кўрсатмоқда. Аҳолининг мурожаатлари, фикр-мулоҳазалари ва таклифлари соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтаришни тақозо этмоқда, дея қайд этади давлатимиз раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, видеоконференция шаклида ўтган учрашувда ҳукумат аъзолари, сенаторлар, вилоят ҳокимлари, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тиббиёт олий таълим муассасалари ректорлари, соғлиқни сақлаш тизими масъул ходимлари иштирок этди.





