АсосийSUG'DIYONA

Олма мурабболи пишириқ - совуқ кунларда иссиққина қаҳвага шерик бўлади!

Зарур масаллиқлар: 3 стакан ун, 1 стакан сув, ярим стакан ўсимлик ёғи, 3 ош қошиқ шакар, 1 ош қошиқ хамиртуруш, 1 чой қошиқ туз; ичига солишга: 500 гр. олма мураббоси.

Тайёрланиши: 1. Элакдан ўтказилган унга шакар, туз ва хамиртурушни қўшинг.

2. Сўнгра иссиқ сув ва ўсимлик ёғини соласиз-да, хамир қорасиз. Хамирдан зувала ясаб, устини дастурхон билан ёпинг-да, иссиқ жойга 1,5-2 соатга қўйинг.

3. Оширилган хамирдан кичик зувалалар ясаб ўртача қалинликда ёйинг ва ўртасига олма мураббосидан солиб, тугинг.

4. Тугилган пишириқларнинг юқори томонини пастга қаратиб, пишириқ қоғози солинган патнисга теринг ва 15 дақиқа устини ёпиб тиндиринг.

5. Энди пишириқлар устига ўсимлик ёғидан суртиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 25-30 дақиқага қўйинг.

3 соат

6 кишилик

 

Бошқа янгиликлар