АсосийJamiyat

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси очилди

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси очилди.

Виртуал қабулхона қўмитанинг www.uzbektourism.uz расмий веб-сайтида очилди.

Юртдошларимиз www.uzbektourism.uz манзилига кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўзларини қизиқтирган саволлар, ариза ва шикоятлар, туризм соҳасини янада ривожлантиришга доир таклифлар билан тўғридан-тўғри мурожаат қилмоқда. Онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. 

Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш имкони мавжуд. Қўмитанинг (+998 71) 233-90-28 рақамли “ишонч телефони” ҳамда электрон почта манзилига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Айни вақтда қўмитада мурожаатлар билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият юритмоқда. Юртдошларимиз томонидан кўтарилаётган ҳар бир масала қўмита мажлисларида мунтазам муҳокама қилинмоқда ва ҳал этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар