АсосийDunyo

Теракт содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича мобил илова яратилди

Британиялик дастурчилар ҳарбийлар ва фуқаролик шифокорлар кўмагида CitizenAid иловасини яратишди. Илова теракт ва шунга ўхшаш ҳодисалар содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маслаҳатларни ўз иичга олади. 

Экспертлар энг оддий ҳаракатлар ҳам баъзида инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини айтишмоқда, дея хабар беради Британиянинг BBC телерадиокомпанияси.

CitizenAid мобил иловаси тезкор хизматлар келгунига қадар ёрдам кўрсатиш имконини беради. Шунингдек унда теракт гувоҳи бўлганда нима қилиш кераклиги ҳақида ҳам кўрсатмалар мавжуд.

Дастур яратувчиларидан бири, Бирмингем университети клиник травматология профессори Кит Портернинг сўзларига кўра, унинг ўзи шахсан ярага жгут боғлаб юзлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолган.

“Жгут жуда оддий, аммо муҳим нарса. Жгут ўқ еганда ҳамда портлаш жароҳатларида жуда муҳим аҳамиятга эга”, — дейди Портер.

Иловадан ташқари Британия ҳукумати ундаги маълумотларни брошюра сифатида тарқатишни ҳам режалаштирмоқда.

Айни дамда Британияда террористик хавф “жиддий” деб баҳоланмоқда (ундан юқориси “кескин”).

Бошқа янгиликлар