Зарур масаллиқлар: 500 гр. судак балиғи, 150 мл. сут, 3 дона тухум, 1 бош пиёз, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, кўкатлар, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Судак балиғини бўлакларга бўлинг-да, туз, мурч сепиб, 10 дақиқа қолдиринг.
2. Балиқ гўшти бўлакларига ун сепиб, қиздирилган ўсимлик ёғига солинг.
3. Пиёзни майдалаб тўғранг. Қовурилаётган балиқ гўштига қўшиб, 2-3 дақиқа қовуринг.
4. Сут, тухумни аралаштириб, туз сепинг ва майдаланган кўкатларни қўшинг. Аралашмани балиқ гўшти устидан қуйинг. Оловни пастлаб, қозон қопқоғини ёпинг-да, 7-8 дақиқага қолдиринг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа
4 кишилик





