АҚШнинг Аризона штатида Сойер ва Эверетт исмли эгизаклар туғилиши ғаройиб тарзда рўй берди.
Эгизаклар бир неча дақиқа фарқ билан турли йилларда дунёга келди.
Янги йил кечасида Холли Шэйнинг тўлғоғи бошланди.
Сойер 2016 йил 31 декабрда соат 23:51да, унинг укаси Эверетт 2017 йилнинг 1 январида соат 00:01 да дунёга келди.
“Биз теорияларга кўра шундай бўлишини тахмин қилган эдик ва бу ҳодиса реал ҳаётда содир бўлди”,—дейди эгизакларнинг отаси Брендон Шэй.
ОАВ маълумотларига кўра, АҚШда 31 декабрь куни шунга ўхшаш ҳодиса яна икки маротаба: Жоржия штати Атланта шаҳри ва Калифорния штати Сан-Диего шаҳрида кузатилган.





