АсосийЖамият

Мусаффо осмон учун берилган қурбонлар хотирасига

Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни бошқа саналарда бироз фарқли равишда нишонланади.

'Мусаффо осмон учун берилган қурбонлар хотирасига'ning rasmi

Бу кун ҳам қайғу, ҳам қувонч билан эсга олинадиган сана ҳисобланади. Инсоният фашизм балосидан қутулгани ва озодлигини сақлаб қолганига шукрона билдирамиз. Лекни бу урушда миллионлаб бегуноҳ қурбонлар ва йўқотишлар берилгани учун қалбимиз ғамгин бўлади.

Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистондан қарийб 2 миллионга яқин инсон фронтга жўнатилган. Ўша пайтда республика аҳолиси тахминан 6,5 миллион нафар эди. Демак, деярли ҳар бир оила урушнинг оғир азобини ҳис қилган. Расмий маълумотларга кўра, 1 миллион 951 минг нафар ўзбекистонлик фронтга йўл олган, 538 мингдан ортиқ ўзбекистонлик жанг майдонларида ҳалок бўлган, 158 мингдан зиёд инсон бедарак йўқолган, юз минглаб юртдошларимиз оғир яраланган ҳолда, ногирон бўлиб қайтган. 

Ўзбекистон нафақат фронтга аскар юборди, балки бутун Совет Иттифоқи учун муҳим фронт ортига айланди. Уруш йилларида республикада 280 дан ортиқ янги саноат корхоналари ташкил этилди. Бу ерда самолётлар, авиамоторлар, миналар, снарядлар, гранаталар, парашютлар ва бошқа ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Фақатгина уруш йилларининг ўзида фронтга 2 мингдан зиёд самолёт, 17 минг авиадвигатель, миллионлаб ўқ-дори ва ҳарбий жиҳозлар юборилган. 

Ўзбекистон халқи фронт учун озиқ-овқат ва кийим-кечак ҳам етказиб берди. Минтақадаги колхоз ва завод-фабрикалар кечаю кундуз ишлаб, фронтга юз минглаб тонна дон, гўшт, қуруқ мева, пахта маҳсулотлари, иссиқ кийимлар ва бошқа стратегик маҳсулотлар жўнатган. Оддий инсонлар ҳатто ўзининг охирги нону озуғини ҳам фронт учун аямаган. 

Уруш йилларида Ўзбекистон меҳр ва инсонпарварлик тимсолига ҳам айланди. Республикага 1,5 миллиондан ортиқ эвакуация қилинган аҳоли қабул қилинди. Улар орасида 200–250 минг атрофида етим болалар бор эди. Ўзбек оилалари бу болаларни ўз фарзандидек бағрига олди, уларни очлик ва ўлимдан сақлаб қолди. Ўзбек оилалари уларни ўз фарзандидек бағрига босди, тарбиялади ва улғайтирди. Бу воқеалар халқимиз меҳр-оқибати ва бағрикенглигининг ёрқин намунаси сифатида тарихда қолган. Бу инсонийлик намунаси бугун ҳам тарихнинг энг ёруғ саҳифаларидан бири сифатида тилга олинади. 

Юрдошларимизнинг фронтдаги жасорати ҳам юксак баҳоланган. Ўзбекистонлик жангчилар Москва, Сталинград, Курск, Берлин каби ҳал қилувчи жангларда қаҳрамонлик кўрсатишди. Юз минглаб ўзбекистонлик жангчилар орден ва медаллар билан тақдирланган. 300 га яқин юртдошимиз Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Минглаб ўзбекистонликлар орден ва медаллар билан тақдирланган. Улар Москвадан Берлингача бўлган оғир жангларда матонат кўрсатган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган 60 нафар шахс яшамоқда. Уларнинг фақат кичик қисми бевосита фронтда жанг ҳаракатларида иштирок этган фронтовиклар ҳисобланади.

Ветеранларнинг катта қисми Тошкент шаҳрида (28 нафар) ва Тошкент вилоятида (11 нафар) истиқомат қилади. Фарғона вилоятида эса 5 нафар ветеран яшайди.

Кўплаб ветеранлар 100 ёшдан ошган (2025 йилда энг кекса ветеран 114 ёшда бўлган).

Ушбу қутлуғ сана ҳар йили юртимизда муносиб тарзда нишонланади. Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг «9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2026 йил 16 апрелдаги ПҚ–139-сон) қабул қилинди. 

Қарор билан ушбу санага бағишланган тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш дастури тасдиқланди. Тадбирлар «Бурч, жасорат, матонат!» шиори остида ўтказилади. Унда маънавий-маърифий учрашувлар, «уч авлод учрашуви», кўргазмалар ҳамда оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади. 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари оилаларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатилади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига уларнинг хоҳишига кўра бир нафар ҳамроҳ билан республика санаторийларига бепул йўлланма берилиши таъминланади.

Бугун биз уруш қатнашчилари, меҳнат фронти фидойилари ва ҳалок бўлган аждодларимиз хотираси олдида таъзим қиламиз. Ўтганларнинг охирати обод бўлишини Яратгандан сўраб дуо қиламиз. Назаримизда, жангчи аждодларимиз қолдирган энг асосий сабоқ – тинчликнинг қадрига етиш, юрт осойишталигини асраш ва инсон ҳаётини энг олий қадрият деб билишдир. Ҳеч қачон уруш бўлмасин, юртимиз осмони доимо мусаффо бўлсин!

 

Абулфайз Сайидасқаров

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Флик яқин вақт ичида “Барселона” билан шартномасини узайтиради — ESPN'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:09

    Флик яқин вақт ичида “Барселона” билан шартномасини узайтиради — ESPN

    “Барселона” бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда ESPN нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

    'Ўзбекистонда 12 жарима балли ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:49

    Ўзбекистонда 12 жарима балли ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

    Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

    'Мирзиёев Ғалаба боғидаги ёдгорликларга гул қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:02

    Мирзиёев Ғалаба боғидаги ёдгорликларга гул қўйди

    Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    'Click катта авлод вакиллари учун “Ғамхўр Click: авлодлар боғлиқлиги” номли таълимий учрашув ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Click катта авлод вакиллари учун “Ғамхўр Click: авлодлар боғлиқлиги” номли таълимий учрашув ўтказди

    Бу кун ҳам қайғу, ҳам қувонч билан эсга олинадиган сана ҳисобланади.

    'Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Вера Журавская билан учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:30

    Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Вера Журавская билан учрашди

    Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Вера Анатольевна Журавская билан учрашди.

    'Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:00

    Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади

    Маълум қилинишича, давлат раҳбари “Матонат мадҳияси” монументи ҳамда “Миллат фидойилари” хиёбонида гул қўйиши режалаштирилган.