Маълум қилинишича, Янгиҳаёт туманида ўтказилган операцияда икки нафар шахс ушланиб, улардан 500 дона кучли таъсир қилувчи дорилар топилган. Кейинчалик ушбу шахсларга алоқадор яна бир тарқатувчи ҳам қўлга олиниб, унинг ёнидан ҳам 500 дона шундай воситалар аниқланган.
Тергов давомида дори воситаларининг манбаси аниқланиб, Оҳангарон шаҳридаги хонадонда ташкил этилган нарколаборатория фош қилинган. У ердан 9 кг “Прегабалин”, 500 грамм “Тропикамид”, шунингдек, 600 дона тайёр маҳсулот ва қадоқлаш анжомлари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






