АсосийЖамият

Гулнора Каримовага оид жиноят иши Швейцарияда кўриб чиқилади

Жорий йил 27 апрель куни Беллинцонадаги Федерал жиноят судида халқаро коррупция иши бўйича узоқ кутилган муҳокама жараёни бошланади.

'Гулнора Каримовага оид жиноят иши Швейцарияда кўриб чиқилади'ning rasmi

Ишнинг асосий фигуранти — Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримова бўлиб, унда Швейцария банклари ҳам иштирокчи сифатида қайд этилган.

Қайд этилишича, деярли 20 йиллик тарихга эга бўлган ушбу иш 2008 йилдан бошланган воқеаларга бориб тақалади ва ўзига хос мураккаблиги билан ажралиб туради.

Тергов жараёнида биринчи марта Швейцария Федерал жиноят суди хорижга чиқиб, сўроқ ўтказган. 2025 йил май ойида эса суд икки алоҳида йўналишда олиб борилган ишлар бир хил фактларга асослангани сабабли уларни бирлаштиришга қарор қилган.

2026 йил бошида суд ҳайъати Тошкентда Каримовани иккинчи бор сўроқ қилган. У 2014 йилдан буён Ўзбекистонда қамоқда сақланмоқда.

Шунингдек, сўроқ жараёнлари чекловлар остида ўтгани, саволлар бевосита эмас, балки Ўзбекистон Бош прокуратураси орқали юборилгани маълум қилинган. Ҳимоя адвокатларининг иштирокига нисбатан қўйилган қатъий махфийлик талаблари сабабли улар сўроқ жараёнидан чиқиб кетган.

Мутахассислар бу ҳолат далилларнинг мақбуллиги ва судда уларга бериладиган ҳуқуқий баҳо бўйича баҳсларга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

    Бошқа янгиликлар