АсосийЖамият

Маҳаллий қурувчиларнинг халқаро лойиҳалардаги улуши оширилади

Эндиликда уларни халқаро тендерларга тайёрлаш бўйича янги тизим жорий этилади.

'Маҳаллий қурувчиларнинг халқаро лойиҳалардаги улуши оширилади'ning rasmi

Халқаро молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган миллиардлаб лойиҳаларда маҳаллий компаниялар иштироки етарли эмаслиги танқид қилинди. Эндиликда уларни халқаро тендерларга тайёрлаш бўйича янги тизим жорий этилади.

Қайд этилишича, бугунги кунда 20 миллиард доллардан ортиқ инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бироқ ҳатто юқори рейтинг, етарли маблағ ва техникага эга маҳаллий қурувчилар ҳам ушбу бозорда тўлиқ иштирок эта олмаяпти, аксарияти субпудратчи сифатида қолиб кетмоқда.

Мутасаддилар ва буюртмачи идоралар халқаро молия ташкилотлари билан музокараларда маҳаллий компаниялар имкониятларини етарлича намойиш эта олмаётгани, шартномаларда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилмаётгани танқид қилинди. Шунингдек, халқаро тендер шартлари ўргатилмагани сабаб, энг арзон таклиф берган корхоналар ҳам рақобатда ютқазаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан маҳаллий лойиҳачи, қурувчи ва консультантларни халқаро тендерларда қатнашишга ўқитиш тизимини яратиш вазифаси белгиланди. Шу билан бирга, айрим қурувчилар қўшни давлатлардаги халқаро лойиҳаларда бош пудратчи сифатида иштирок эта бошлагани ижобий баҳоланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:13

    Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос “Тошкент тўй оши” давлат рўйхатига географик кўрсаткич сифатида киритилди.

    'Доллар расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:28

    Доллар расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:44

    Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди

    Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда.

    '“Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:54

    “Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди

    Буни жамғарма матбуот котиби Элвина Мустафина Drakchi.uz’га маълум қилди.

    'Сирдарёда судья пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Сирдарёда судья пора билан ушланди

    Сирдарё вилоятида иқтисодий ишлар бўйича судья катта миқдорда пора олганликда гумонланиб, тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    'Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:39

    Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланиб, катта миқдордаги маҳсулотлар мусодара қилинди.