Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси маълум қилди.
У журналистика соҳасида ўз ўрнига ва ўз сўзига эга бўлган, касбига садоқат билан хизмат қилган инсон эди.
Таниқли журналист, публицист ва таржимон Карим Баҳриев оғир хасталик сабаб 64 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Сал аввал К.Баҳриев инсульт билан Тошкент шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан барча зарур муолажалар кўрсатилганига қарамай, у жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.
Darakchi.uz марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.






