Жорий йилнинг 5 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёл озарбайжонлик шахс томонидан жинсий зўравонликка учради. Бу ҳақда “Halktv” хабар берди.
Нашрда қайд этилишича, ҳодиса Кадикўй туманидаги Думлупинар маҳалласида маҳаллий вақт билан соат 04:33 атрофида содир бўлган. Уч нафар озарбайжонлик шахс — Турал А., Фузули А. ва Ширали И. ўғрилик қилиш мақсадида кўп қаватли уйга кирган.
Икки нафар гумонланувчи нарвон ёрдамида 68 ёшли Наримон Фиген П. яшайдиган хонадоннинг иккинчи қават балконига чиқиб, уйга кирган. Учинчи шериги эса нарвонни олиб, воқеа жойидан узоқлашган.
Уй эгаси Наримон Фиген П. ўз хонасида ухлаб ётган пайтда гумонланувчилардан бири уни уйғотиб, сейфнинг жойини сўраган. Аёл уйда сейф йўқлигини айтган бўлса-да, улар хонани тинтув қилиб, каравот остида яширилган сейфни топган.
Қўрқиб кетган аёл калитни беришга мажбур бўлган. Гумонланувчилар сейфдан кўплаб заргарлик буюмлари ва 10 минг турк лирасини олиб кетган. Шунингдек, аёлнинг қўлида ва қулоғида бўлган олтин тақинчоқларни ҳам ечиб олишган.
Хабарда айтилишича, уйда ишловчи Ўзбекистон фуқароси М.К. ҳам ҳодиса вақтида хонадонда бўлган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.






