Хусусан, Агентлик бошчилигида ташкил этилган идоралараро ишчи гуруҳ томонидан қуроллар муомаласи, уларнинг ҳисобини юритиш ва назорат қилиш тизимлариниўрганишга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Ушбу жараёнда бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамда тегишли объектлар фаолияти атрофлича ўрганилиши режалаштирилган.
Жумладан, биринчи босқичда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги қатор йўналишлар фаолияти таҳлил этилди.
Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор вапрофилактик тадбирлар натижасида жорий йилнингбошидан жами 487 та ҳолат аниқланган. Шундан 227 тасиҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлаболинган, 260 таси эса фуқаролар томонидан ихтиёрийравишда топширилган. Ўтказилган тадбирлар давомидақуйидаги ашёлар аниқланиб, белгиланган тартибдарасмийлаштирилди: 255 дона турли хил ўқотар қурол, 2841дона патрон, 57 дона қуролнинг асосий қисмлари, 485,7грамм портловчи модда.
Олиб борилган ўрганишлар давомида Ҳуқуқий статистика бош марказида ўқотар қуролларга доир ҳисоботларни шакллантириш ва юритиш тартиби, шунингдек, мазкур йўналишда фойдаланилаётган ахборот базалари имкониятлари таҳлил этилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, қуроллар муомаласига оид маълумотларни ягона рақамли тизим орқали юритиш ва турли идоралар ахборот базаларини ўзаро интеграция қилиш назорат самарадорлигини янада ошириш имконини беради.
Эксперт-криминалистика бош марказида ўқотар қуролларни баллистик экспертизадан ўтказиш тартиби, Давлат ўқ-гилзотекасини юритиш ҳамда автоматлаштирилган баллистик идентификация тизимининг имкониятлари таҳлил қилинди. Баллистик маълумотлар базасини доимий равишда бойитиб бориш жиноятларни тезкор фош этиш ва қуролларни идентификация қилиш жараёнида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати назорат-лицензиялаш фаолияти бўлимида эса қуроллар муомаласини лицензиялаш ва рухсатнома бериш амалиёти, фуқаровий ва хизмат қуроллари муомаласи устидан амалга оширилаётган назорат тизими ўрганилди. Мутахассислар фикрича, лицензиялаш жараёнларини босқичма-босқич рақамлаштириш ҳамда электрон хизматлар улушини ошириш фуқароларга қулайлик яратиш билан бирга назорат тизимининг шаффофлигини таъминлайди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ пойтахт ҳудудида жойлашган қурол ва ўқ-дорилар савдосига ихтисослашган дўконларфаолиятини ҳам ўрганди. Унда маҳсулотлар ҳисобини юритиш тартиби, сақлаш шароитлари ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати таҳлил қилинди. Мазкур соҳада маҳсулотлар ҳисобини электрон тарзда юритиш ва савдо жараёнларини рақамли мониторинг қилиш тизимларини жорий этиш назорат самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Ўрганишлар натижалари соҳадаги мавжуд тизимларни янада такомиллаштириш, давлат органлари ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш ҳамда назорат жараёнларини рақамлаштириш зарурлигини кўрсатди. Шу муносабат билан қуроллар муомаласи устидан назоратни кучайтириш, ахборот тизимларини интеграция қилиш ва замонавий рақамли ечимларни жорий этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.






