АсосийЖамият

Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши кураш кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёевга кибержиноятлар ҳамда ахборот технологиялари орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдим этилди.

'Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши кураш кучайтирилади'ning rasmi

12 март куни Президент Шавкат Мирзиёев кибержиноятлар ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошган, шундан 14 миллиони ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади. Шу билан бирга, интернет ва ижтимоий тармоқлардан ноқонуний мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда.

Сўнгги олти йил ичида мамлакатда кибержиноятлар бўйича мурожаатлар сони 48 бараварга кўпайган. Ўтган йилда содир этилган фирибгарлик жиноятларининг 82 фоизи ва ўғрилик жиноятларининг 76 фоизи кибер маконда амалга оширилган. Натижада жисмоний ва юридик шахсларга етказилган моддий зарар 2 триллион сўмдан ошган.

Тақдимотда ахборот технологиялари орқали содир этилаётган жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш, янги турдаги кибержиноятлар учун алоҳида жазо чораларини белгилаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, молиявий пирамида схемалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтириш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган электрон тўлов воситалари, криптоҳамёнлар, СИМ-карталар ва электрон аккаунтлардан кибержиноят содир этишда фойдаланилишига йўл қўйганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш ташаббуси илгари сурилди.

Тақдимотда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига қаратилган киберҳужумлар глобал тус олаётгани қайд этилиб, юридик шахслар ахборот тизимларининг хавфсизлигини замонавий таҳдидларга мос равишда кучайтириши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилмаганлиги сабаб юзага келган кибержиноятлар оқибатидаги моддий зарар учун жавобгар бўлиши қонунан мустаҳкамланиши таклиф қилинди.

Тақдимотда уюшган жиноятчиликнинг янги усуллари пайдо бўлаётгани ҳам қайд этилди. Хусусан, ноқонуний жанглар ташкил этилиши, жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ўпирилган туннель йўли вақтинча ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:36

    Тошкентда ўпирилган туннель йўли вақтинча ёпилди

    Темур Малик кўчасининг бир қисми техник ишлар сабаб барча транспорт воситалари учун вақтинча ёпилди.

    'Андижонда қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига чек қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:22

    Андижонда қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига чек қўйилди

    Тезкор тадбирда Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган олтин буюмлар ҳамда сотувга қўйилган платина металли билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

    'Туркияда ўзбекистонлик аёлга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:11

    Туркияда ўзбекистонлик аёлга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

    Истанбулнинг Кадикўй туманида ўғрилик учун уйга кирган озарбайжонлик шахслардан бири ўзбекистонлик аёлга жинсий зўравонлик қилган.

    '8 та давлат Исроилнинг Ал-Ақсода жума намозига қўйган чекловини қоралади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:01

    8 та давлат Исроилнинг Ал-Ақсода жума намозига қўйган чекловини қоралади

    Туркия, Миср, Иордания ва яна қатор мусулмон давлатлари Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига кириш чекловларини кескин танқид қилди.

    'Қуроллар муомаласини назорат қилувчи органлар фаолияти ўрганилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:07

    Қуроллар муомаласини назорат қилувчи органлар фаолияти ўрганилмоқда

    Ўқотар қуролларнинг муомаласини назорат қилишга ихтисослашган тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги томонидан қатор амалий ишлар бажарилиб келинмоқда.

    'Тошкентда туннель йўли ўпирилиб тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:59

    Тошкентда туннель йўли ўпирилиб тушди

    Ҳодиса Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги туннелда юз берди.