АсосийЖамият

Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, блогер Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ ҳолатда гумонланиб қамоққа олинди.

'Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга мурожаат қилиб, Одилов ундан молиявий масалани ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, маълум миқдорда пул олганини, аммо ваъдасини бажармаганини билдирган.

Ҳолат юзасидан Одиловга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва Ўзбекистон Жиноят кодекси 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шу билан бирга, Абдураҳмон Ташанов мазкур иш бўйича ўз муносабатини билдириб, жараён бошиданоқ протсессуал хатолар билан кечаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, судда пойтахтдан келган адвокатлар иштирок этмаган ва давлат адвокати қатнашган.

Маълумот учун, Сирожиддин Одиловнинг YouTube каналида 900 мингдан ортиқ обуначи бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев кимё саноатида 9,5 млрд долларлик лойиҳаларни жадаллаштиришни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Мирзиёев кимё саноатида 9,5 млрд долларлик лойиҳаларни жадаллаштиришни топширди

    Шавкат Мирзиёев 11 март куни кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича тақдимот билан танишди.

    '72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:49

    72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

    Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

    'Тошкентда “Gelik”ни 200 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:49

    Тошкентда “Gelik”ни 200 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди

    Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари билан баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча жарима майдончасига олинди.

    'Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:58

    Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди

    Тақиқланган муддат ва ҳудудларда балиқ овлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

    '2 ойда 8 та ғайриқонуний нарколаборатория фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:23

    2 ойда 8 та ғайриқонуний нарколаборатория фош қилинди

    Энг кўп топилган моддалар қаторида “гашиш” бор.

    'Қозоғистон Яқин Шарқдан 8,5 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:10

    Қозоғистон Яқин Шарқдан 8,5 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди

    Қозоғистон Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида хориждаги фуқароларини эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда.