Тошкентнинг Сергели туманида Mercedes-Benz Gelik автомашинасида 200 км/соатдан юқори тезликда ҳаракат қилган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Маълум қилинишича, А.Ш. исмли шахс 8 март кунидан 9 мартга ўтар кечаси Сергели янги йўлида “мегалка” қўйиб ҳаракат қилган ва қоидабузарлик видеосини ижтимоий тармоқда жойлаган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мониторинг гуруҳи тезкор текширув олиб бориб, барча маълумотларни аниқлаган.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари билан баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча жарима майдончасига олинди.






