Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда Яқин Шарқдаги нотинч ҳудудлардан фуқароларни қайтариш ишларини мувофиқлаштирмоқда.
Шунингдек, Қозоғистоннинг дипломатик ваколатхоналари эвакуация жараёнини жойларда ташкил этиб, фуқаролар билан доимий алоқада экани таъкидланган.
Маълум қилинишича, минтақада кескинлик кучайганидан буён Қозоғистон ўз фуқароларини хавфсиз ҳудудларга олиб чиқиш бўйича фаол чоралар кўрмоқда. Олдинроқ ҳам мамлакат Яқин Шарқ давлатларидан қарийб минг нафар фуқаросини эвакуация қилгани хабар қилинган.






