Маълум қилинишича, Фарғона туманида яшовчи 1996 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобиль Водил-авто чегара божхона пости орқали Қирғизистонга чиқиш вақтида текширувдан ўтказилган.
Текширув жараёнида автомашина кузови ичига яширилган 4 дона ностандарт шаклдаги олтин қуймалар топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Экспертизага кўра, олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 1 кг 232 грамм бўлиб, умумий қиймати 2 млрд 182 млн 466 минг сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодекси 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






