АсосийЖамият

Фармацевтика экспорти 220 млн долларга етди

Экспорт таркибида дори воситаларининг улуши атиги 7 фоизни ташкил қилмоқда.

'Фармацевтика экспорти 220 млн долларга етди'ning rasmi

Фармацевтика экспорти 220 млн долларга етди Экспорт таркибида дори воситаларининг улуши атиги 7 фоизни ташкил қилмоқда

Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида экспорт ҳажми 220 миллион долларга етган бўлса-да, унинг атиги 7 фоизи дори воситалари ҳиссасига тўғри келмоқда. Мамлакатдаги 58 та дори ишлаб чиқарувчи корхонанинг барчаси миллий GMP сертификатини олган.

Эндиликда қиммат бозорларга чиқиш учун корхоналарни ЕвроГМП талабларига мослаштириш зарурлиги таъкидланди. 1 июндан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ЕвроГМП сертификатини олиш харажатининг 50 фоизи Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Шунингдек, маҳаллийлаштириш талаблари сабаб айрим ишлаб чиқарувчилар давлат харидларида қатнаша олмаётгани қайд этилди. Ҳозирда 16 та корхона маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоизга етмагани учун 178 турдаги дори ва тиббий буюмларни давлат корхоналарига сота олмаяпти. Шу боис 1 сентябргача маҳаллий маҳсулот сертификатига эга тадбиркорларга маҳаллийлаштириш даражасидан қатъи назар давлат харидларида иштирок этишга рухсат берилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар