Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Балиқчи туманида яшовчи 1985 йилда туғилган аёл ва унинг 2006 йилда туғилган қизи қўлга олинди.
Улар умумий баҳоси 819 млн сўмни ташкил этувчи, 7 дона ностандарт шаклдаги жами 473 грамм олтин қуймаларни кийимлари остига яширган ҳолда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона пости орқали Қирғиз Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган вақтида тўхтатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






