АсосийЖамият

Эронга қарши урушда уч нафар америкалик ҳалок бўлди

Яна нималар маълум?

'Эронга қарши урушда уч нафар америкалик ҳалок бўлди'ning rasmi

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси давомида уч нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди.

Маълумотга кўра, маҳаллий вақт билан соат 17:30 ҳолатида уч нафар ҳарбий жангда ҳалок бўлган, беш нафари оғир яраланган. Яна бир нечта ҳарбий енгил жароҳатлар ва контузия олган бўлиб, улар сафга қайтмоқда. Ҳалок бўлганларнинг яқин қариндошларига бир сутка ичида хабар берилиши айтилган. Баёнотда таъкидланишича, йирик жанговар ҳаракатлар давом этмоқда.

АҚШ Президенти Дональд Трамп 28 февраль куни мамлакат Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаганини эълон қилган эди. АҚШ бу операцияни “Эпик ғазаб” деб атади. Трамп Эронни АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши “узлуксиз қонли кампания” олиб боришда айблади.

28 февраль куни Исроил ҳам Эроннинг бир қатор шаҳарларига, жумладан Теҳронга зарбалар берган эди. Исроил ўз операциясини “Шер наъраси” деб атаган. Жавоб ҳужумлари эҳтимоли туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.

Трамп бомбардимонлар Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилгунча давом этишини билдирган. Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий 28 февраль куни эрталаб АҚШ ва Исроил операцияси чоғида ўз қароргоҳида ҳалок бўлгани маълум қилинди. Трамп уни тарихдаги энг ёмон шахслардан бири деб атаб, унинг ўлими “адолат” эканини ёзган.

Бунга жавобан Теҳрон Яқин Шарқда жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ракеталар ва учувчисиз қурилмалар орқали зарба берди. Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён олий раҳбарнинг ўлдирилишини оғир жиноят деб баҳолаб, қасос олишга ваъда берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    'Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади

    “Uzbekistan Airways” Умра дастури доирасида Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилишини маълум қилди.

    'АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    АҚШ расмийлари Хоманаий ўлими режим ўзгаришига олиб келишига шубҳа билан қарамоқда

    АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ўлдирилган тақдирда ҳам бу дарҳол режим алмашишига олиб келишига ишонмаяпти.

    'Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ давлатларига ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қатор Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:43

    Тошкентда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.