Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво маконига қўйилган чекловлар сабаб қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга ушбу ҳудуд давлатларига сафарни вақтинча режалаштирмасликни, у ерда бўлиб турганларга эса эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилади.
Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент-Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.
Авиақатновлар тикланиши бўйича қўшимча маълумот расмий манбалар орқали берилади, дейилади хабарда.






