Санкт-Петербург шаҳрида икки ёшли бола очиқ деразадан осилиб қолган пайтда мўъжизавий тарзда қутқарилди. Бу ҳақда “112” канали хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, бола қор билан ўйнаш мақсадида очиқ деразадан эгилиб чиққан. Ҳолатни кўриб қолган маҳаллий аёл дарҳол ёрдамга чорлаган. Бир неча нафар ўткинчи бирлашиб, пастда курткани ёйиб туришган ва қулаб тушган болани шу тарзда тутиб қолишган.
Воқеа жойида бўлган шифокорлар зудлик билан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Қўшниларнинг айтишича, боланинг оиласи носоғлом турмуш тарзини кечиради. Хусусан, онасининг спиртли ичимликка ружу қўйгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






