Вазирлик матбуот хизматига кўра, йўлларда ноқонуний пойгалар ўтказилиши йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлиги ва жамоат тартибига жиддий таҳдид солмоқда.
Бундай ҳолатлар кўпинча оғир йўл-транспорт ҳодисаларига, ҳатто инсонлар ўлимига сабаб бўлиб, аҳоли орасида норозилик ва хавотир уйғотмоқда.
Шу муносабат билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси ноқонуний автопойгалар оқибатида юзага келадиган фожеали ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.
Ҳужжат манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилган. Белгиланган тартиб-таомиллардан сўнг у жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши маълум қилинди.






