Хабарга кўра, 21 февраль куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида қатор вилоятларнинг айрим туманларида сел хавфи эълон қилинган.
Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида сел келиши эҳтимоли бор.
Шунингдек, Самарқанд вилояти (Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон), Навоий вилояти (Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана), Жиззах вилояти (Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод) ҳудудларида ҳам сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Огоҳлантириш Тошкент вилояти (Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари), Наманган вилояти (Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон), Фарғона вилояти (Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ) ҳамда Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрини ҳам қамраб олган.
Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва мазкур ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди. Шунингдек, айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиши ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.






