АсосийЖамият

Сурхондарёда 60 килога яқин наркотик билан ушланганлар 15 йилга қамалди

Узун туманида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уриниш фош этилди. Суд ҳукмига кўра, жиноятга алоқадор 5 нафар шахснинг ҳар бири 15 йилдан озодликдан маҳрум қилинди.

'Сурхондарёда 60 килога яқин наркотик билан ушланганлар 15 йилга қамалди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 2025 йил август ойида ДХХ Чегара қўшинлари, Сурхондарё вилояти бўйича ДХХ бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда 2005 ва 2006 йилларда туғилган икки нафар маҳаллий фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистондан 20 кг 374 гр “опий” ва 41 кг 668 гр “гашиш” моддаларини олиб келаётган вақтида ушланган.

Тадбир давомида уларнинг жиноий шериклари — Узун туманида яшовчи 2000 ва 2004 йилларда туғилган икки нафар шахс ҳамда Денов шаҳрида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган буюртмачи ҳам қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди ҳукмига кўра, айбланувчилар Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан айбли деб топилиб, ҳар бирига 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    “Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    'Қўқонда 16 ёшли ўсмир профилактика инспекторини пичоқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:50

    Қўқонда 16 ёшли ўсмир профилактика инспекторини пичоқлади

    Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    'Қимор ўйинларини реклама қилган блогерларга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    Қимор ўйинларини реклама қилган блогерларга чора кўрилди

    Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда қонунга зид равишда букмекерлик ва қимор ўйинларини тарғиб қилган блогерларга нисбатан маъмурий чоралар кўрди.

    'Мирзиёев Вашингтонда савдо ва инвестиция учрашувларини бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 01:14

    Мирзиёев Вашингтонда савдо ва инвестиция учрашувларини бошлади

    Ўзбекистон Президенти АҚШ савдо вазири, Эксимбанк ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди.

    '“Қизилқум” U-19 мураббийи футболчиликка қабул қилиш эвазига 20 млн сўм олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:48

    “Қизилқум” U-19 мураббийи футболчиликка қабул қилиш эвазига 20 млн сўм олаётганда ушланди

    Навоийда “Қизилқум” ПФК U-19 жамоаси бош мураббийи ўсмирни таркибга киритишни ваъда қилиб, пул талаб қилгани айтилмоқда.

    'Тошкентда кафе ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:47

    Тошкентда кафе ёниб кетди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.