АсосийЖамият

60 нафардан ортиқ бола қизамиқ билан касалланди

Еттита мактаб ва болалар боғчасида касаллик ҳолатлари қайд этилган.

'60 нафардан ортиқ бола қизамиқ билан касалланди'ning rasmi

Лондоннинг шимолидаги Энфилд ҳудудида 60 дан ортиқ болада қизамиқ аниқланди. Бу ҳақда кеча, 14 февраль куни “The Guardian” нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, еттита мактаб ва болалар боғчасида касаллик ҳолатлари қайд этилган. Айрим болалар шифохонага ётқизилган. Шифокорлар касалликнинг тарқалишига ҳудудда эмлаш даражаси пастлиги сабаб бўлаётганини айтмоқда.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, агар вазият назоратга олинмаса, Лондонда 40 мингдан 160 минггача одам қизамиқ юқтириши мумкин.

Энфилд жамоат саломатлиги директори Дуду Чер-Арами қизамиқ Лондонда жиддий хавф туғдираётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, пойтахт мамлакат бўйича қизамиққа қарши эмлаш даражаси энг паст ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда Энфилдда вақтинчалик эмлаш марказлари ташкил этилган. Ота-оналарга болаларни эмлатиш бўйича огоҳлантирувчи хатлар юборилган.

Қизамиқ — ҳаво томчилари орқали юқадиган, жуда тез тарқалувчи вирусли касаллик. Айниқса ёш болалар учун хавфли бўлиб, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қизамиққа қарши эмлаш 97 фоиз самарали ҳисобланади. Эмланмаган шахс эса касалланган одам билан алоқа қилганда деярли 100 фоиз ҳолатда вирусни юқтириши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сел келиши хавфи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:28

    Сел келиши хавфи эълон қилинди

    “Ўзгидромет” 14-17 апрель кунлари кучли ёғингарчилик сабаб қатор ҳудудларда сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    '“Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:12

    “Маликам, энди қара” сериали юлдузи наркотик билан ушланди

    Актёрнинг расмий вакиллари ҳозирча ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

    'АҚШ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:54

    АҚШ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини эълон қилди

    Музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, Вашингтон Эроннинг нефть савдосини чеклашга қаратилган кескин чорага ўтди.

    'Фарғонада 11 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:38

    Фарғонада 11 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Бугун ҳарорат 32 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:33

    Бугун ҳарорат 32 даражагача кўтарилади

    “Ўзгидромет” 13 апрель учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Бўстонлиқда ер масаласи ортидан жанжал юз берди'ning rasmi

    Жамият 12.04.2026 13:58

    Бўстонлиқда ер масаласи ортидан жанжал юз берди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир гуруҳ шахслар ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалди.