АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

14 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 20 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи кўпчилик жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат 5–20° илиқ, шимолда кечаси 3–8° совуқ бўлади.

Пойтахтда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 15–17° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши ва сел-сув тошқин хавфи бор. Ҳарорат 0–5° илиқ, кечаси 0–5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар