АсосийЖамият

Андижонда кўп қаватли уйда газ портлаши ортидан икки киши жароҳат олди

Вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

'Андижонда кўп қаватли уйда газ портлаши ортидан икки киши жароҳат олди'ning rasmi

11 февраль куни соат 23:55 да Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмаси чақнади. Ҳодиса оқибатида икки фуқаро тан жароҳати олди.

Вилоят ФВБ маълумотига кўра, “Нодирабегим” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида юз берган чақнаш ҳақида 112 тизими орқали хабар келиб тушган. Шундан сўнг ФВБ раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Аниқланишича, чақнаш натижасида ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган икки шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:49

    Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган икки шахс ушланди

    Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида хонадонни ижарага олиб, синтетик гиёҳвандлик воситаси ишлаб чиқариш билан шуғулланган икки нафар фуқаро қўлга олинди.

    'Чиқиндидан қарздор қарийб 200 минг абонентнинг электр тўлови чекланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:44

    Чиқиндидан қарздор қарийб 200 минг абонентнинг электр тўлови чекланди

    Ўзбекистонда маиший чиқинди хизматидан қарздор бўлган 198 минг 858 нафар абонентнинг электр энергияси учун тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди.

    'Қозоғистонда 1 ёшли боланинг ичагидан 31 та магнит олиб ташланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:04

    Қозоғистонда 1 ёшли боланинг ичагидан 31 та магнит олиб ташланди

    Олмаотада 1 ёш 9 ойлик бола 31 та магнитни ютиб юборгани сабабли шошилинч операция қилинди.

    'Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:16

    Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди

    Darakchi.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

    'Фарғонада 34 кишилик халқаро фирибгарлар гуруҳи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:08

    Фарғонада 34 кишилик халқаро фирибгарлар гуруҳи фош этилди

    “Колл-марказ” ниқоби остида фаолият юритган жиноий гуруҳ Россиядаги минглаб фуқароларни алдаб, қарийб 9,6 млн рублни ўзлаштиргани аниқланди.

    'Бугун ҳам Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:44

    Бугун ҳам Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади

    12 февраль куни республика бўйлаб ёғингарчилик кучайиши, тоғли ҳудудларда эса қор кўчиши хавфи эълон қилинди.