“Ўзгидромет” 12 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4..+6 даража илиқ, кундузи +10...+12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Чўл ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража илиқ, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
11-14 февраль кунлари Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир (шимолда қорга айланади) ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. 11-16 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. 11-16 февралда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.






