АсосийЖамият

Камбағаллик даражаси 2,8 фоизгача туширилади

2026 йил Ўзбекистонда камбағаллик ва ишсизлик даражасини янада қисқартириш режалаштирилмоқда.

'Камбағаллик даражаси 2,8 фоизгача туширилади'ning rasmi

Расмий ҳужжатга кўра, 2026 йил учун камбағаллик даражасини 2,8 фоизгача, ишсизлик даражасини эса 4,5 фоизгача пасайтириш мақсад қилиб белгиланган. Аввалроқ Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам камбағаллик ва ишсизликни 4,5 фоиз даражасига тушириш вазифаси қўйилган эди.

Расмий статистикага асосан, 2025 йил якунлари билан ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга, камбағаллик даражаси эса 8,9 фоиздан 5,8 фоизга пасайтирилган.

Шу билан бирга, камбағаллик даражасининг пулдаги ифодаси ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари ҳозиргача индексация қилинмаган.

Айни пайтда у 669 минг сўмни ташкил этади. Амалдаги қонунчиликка кўра, мазкур кўрсаткич 2026 йил 20 январга қадар йиллик инфляцияни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши лозим эди.

    Бошқа янгиликлар