АсосийЖамият

Аёлларни Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган гуруҳ аэропортда қўлга тушди

Улар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан бўлган ижтимоий шароити оғир икки аёлни хорижга сотиб юбормоқчи бўлган.

'Аёлларни Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган гуруҳ аэропортда қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида аёлларни алдаб, Туркияга ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, 1997-, 1998- ва 2003 йилларда туғилган бир нафар аёл ва икки нафар эркак олдиндан тил бириктириб, ижтимоий шароити оғир бўлган аёлларни хорижга жўнатишни режалаштирган. Улар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан бўлган икки нафар аёлнинг ишончига кириб, Туркияда иш билан таъминлашни ваъда қилган.

Аммо тергов давомида аниқланишича, гумонланувчилар аслида жабрланувчиларни моддий манфаат эвазига Истанбул шаҳрида шаҳвоний эксплуатацияга жалб этишни кўзлаган.

Жорий йилнинг 3 февраль куни гуруҳ аъзолари аёлларни Тошкент–Истанбул рейси орқали хорижга юбориш учун ҳужжатларни расмийлаштираётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ангрендаги тўрт қаватли бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:17

    Ангрендаги тўрт қаватли бинода ёнғин чиқди

    Ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган.

    'АҚШда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:26

    АҚШда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

    ОАВдаги хабарларга кўра, қиз йўлдан ўтаётганда мактаб автобуси уни уриб юборган.

    'Бугун ҳаво ҳарорати 12 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:22

    Бугун ҳаво ҳарорати 12 даражагача кўтарилади

    8 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Внуководаги сохта чипталар схемаси фош бўлди'ning rasmi

    Жамият 07.02.2026 15:28

    Внуководаги сохта чипталар схемаси фош бўлди

    Сохта билет сотиб олиб жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

    'Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келиш харажатларини давлат қоплаб беради'ning rasmi

    Жамият 07.02.2026 14:25

    Хорижда вафот этганларнинг жасадини олиб келиш харажатларини давлат қоплаб беради

    Энди жасадни олиб келиш харажатлари Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

    'Абдулла Авлонийнинг набираси АҚШдан қайтиб, Ўзбекистонда дарс беряпти'ning rasmi

    Жамият 07.02.2026 08:20

    Абдулла Авлонийнинг набираси АҚШдан қайтиб, Ўзбекистонда дарс беряпти

    “Олган билимим ва тўплаган тажрибаларим билан бўлишиш истагида яна она юртимга қайтдим”, - дейди Жамшид Авлоний.