Тошкент вилояти ФВБнинг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 7 февраль куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйнинг бирида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
Хабарга кўра, соат 23:19 да Ангрен шаҳридаги Дукент қўрғони “Улуғбек” МФЙда жойлашган 4 қаватли бинолар бирининг том қисми ёнаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 23:30 да воқеа жойига етиб бориб, бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган.
Ёнғин соат 23:57 да қуршаб олиниб, соат 00:50 да тўлиқ бартараф этилган, дейилади хабарда.






