АсосийЖамият

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий огоҳлантириш жорий этилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланилиши мумкин.

'Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий огоҳлантириш жорий этилди'ning rasmi

Маъмурий огоҳлантириш — ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатлардан огоҳ қилиш ва расмий танбеҳ беришдан иборат чора бўлиб, у ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади.

Ушбу чора кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун, шу жумладан, Кодекснинг 125, 128¹, 128², 128⁶, 135¹ ва 138-моддаларида кўрсатилган ҳолатларда қўлланади.

Маъмурий огоҳлантириш шахс ҳақиқатан ҳам қилмишидан пушаймон бўлган ва бошқа қонунбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда ваколатли орган томонидан берилади.

Қонунга кўра, бир шахсга нисбатан маъмурий огоҳлантириш бир йилда бир мартадан ортиқ қўлланилмайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни кучайтиради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

    Ўзбекистон ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида муҳим фойдали қазилмалар ҳамда ноёб ер элементларини қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

    'Ўзбекистон ва Покистон янги халқаро транспорт йўлагини ишга туширади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Ўзбекистон ва Покистон янги халқаро транспорт йўлагини ишга туширади

    Ўзбекистон ва Покистон февраль ойида “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” йўналиши бўйича илк пилот юк ташишларни амалга оширади.

    'Хоразмда келинига тегажоғлик қилган қайнота 10 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:59

    Хоразмда келинига тегажоғлик қилган қайнота 10 суткага қамалди

    Хоразм вилоятида келинига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган ҳамда ҳимоя ордери талабларини бузган эркак маъмурий қамоққа олинди.

    'Файзуллаев ва Шомуродов голлари “Истанбул Башакшеҳир”га Туркия кубогида ғалаба келтирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:55

    Файзуллаев ва Шомуродов голлари “Истанбул Башакшеҳир”га Туркия кубогида ғалаба келтирди

    “Истанбул Башакшеҳир” Туркия кубоги доирасида “Фотиҳ Карагумрук”га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

    'Тошкент ва Қашқадарёда умрага юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:04

    Тошкент ва Қашқадарёда умрага юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган шахслар ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:32

    Айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилиши мумкин

    "Ўзгидромет" 5 февраль куни республика бўйлаб кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида тезкор огоҳлантириш берди.