Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 31 январь куни Хоразм вилояти Боғот туманида содир бўлган. 41 ёшли эркак маст ҳолатда келинига жинсий алоқа қилишни таклиф қилган, унга нисбатан шаҳвоний мазмундаги номақбул сўзлар ишлатган ва уни қучоқлашга уринган. Шунингдек, у аёлга руҳий босим ўтказган.
Қайд этилишича, мазкур аёлга аввалроқ ҳимоя ордери берилган бўлиб, айбланувчи унинг талабларини қасддан бузган. Суд жараёнида эркак ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, содир этилган ҳаракатлар кучли мастлик ҳолатида амалга оширилганини билдирган.
Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) ҳамда 206-1-моддаси (ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топди.
Ҳуқуқбузарликлар мажмуини инобатга олган ҳолда, суд эркакка нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.






