АсосийСиёсат

Урбанизация ва уй-жой қурилишида янги вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни урбанизация ва уй-жой қурилишида янгича ёндашувларни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди.

'Урбанизация ва уй-жой қурилишида янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

Сўнгги 8 йилда мамлакатда 120 млн квадрат метр ёки 600 мингдан зиёд хонадон қурилди, 541 минг фуқарога 103 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилди.

Президент 2040 йилгача аҳолининг бир киши бошига турар жой майдонини 23 квадрат метрга етказиш мақсадида йилига уй-жой қурилиш ҳажмини 280 минггача ошириш, реновация улушини 60 фоизга етказиш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини кенгайтиришни топширди.

Шунингдек, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қурилишга тайёр ер механизми, рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини жорий этиш орқали соҳада шаффофлик ва самарадорликни ошириш зарурлиги қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент “БМТ Туризм” раҳбари билан сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 01.04.2026 13:30

    Президент “БМТ Туризм” раҳбари билан сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

    Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни мамлакатга ташриф билан бўлиб турган “БМТ Туризм” бош котиби Шайха Носир Ал Новайсни қабул қилди.

    'Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2026 15:42

    Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

    Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Валиаҳди билан телефонлашди'ning rasmi

    Сиёсат 29.03.2026 14:51

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Валиаҳди билан телефонлашди

    Суҳбат давомида Яқин Шарқ минтақасида кечаётган кескин вазият, қарама-қаршиликлар тобора авж олаётгани томонларни жиддий хавотирга солаётгани қайд этилди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари замонавий тўқимачилик корхонасига борди'ning rasmi

    Сиёсат 27.03.2026 13:35

    Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари замонавий тўқимачилик корхонасига борди

    Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида мамлакат енгил саноатининг имкониятлари билан танишди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухоронинг диққатга сазовор жойларда сайр қилди'ning rasmi

    Сиёсат 27.03.2026 11:07

    Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухоронинг диққатга сазовор жойларда сайр қилди

    Тожикистон президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз мажмуалари билан танишди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди'ning rasmi

    Сиёсат 27.03.2026 10:26

    Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди

    Бухоро халқаро аэропортида давлат раҳбари мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди.