Россиянинг Ленинград вилоятида мактаб ёшидаги бола ҳаммомда телефондан фойдаланиш оқибатида электр токи уриши сабаб вафот этди. Бу ҳақда “Газета.Ru” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Бокситогорск шаҳрида содир бўлган. Сайрдан сўнг чўмилишга кирган бола ўзи билан телефон ва зарядловчи қурилмани ҳам ҳаммомга олиб кирган. Телефон сувга тушиб кетиши ортидан кучли электр токи болани уриб, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
Боланинг отаси эса ўғли совуқдан кейин иссиқ хонада ухлаб қолган, деб ўйлаган.
Қайд этилишича, бунга ўхшаш фожиали ҳолат аввалроқ Владимир вилоятида ҳам қайд этилган. У ерда ҳам ўсмир ваннада розеткага уланган телефондан фойдаланаётган пайтда қурилма сувга тушиб кетган ва у ҳалок бўлган.






