Энергетика вазирлиги маълум қилишича, бугун — 2 февралдан эътиборан метан заправкалари соат 10:00 дан 16:00 гача очилди.
Қайд этилишича, Фарғона водийсида метан заправкаларининг иш вақти ҳудудий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босими даражасидан келиб чиқиб белгиланади.
Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ҳамда жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз ва барқарор тарзда етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли метан заправкалар фаолиятига вақтинча чекловлар жорий этилганди.






