АсосийЖамият

Жиззахда 2,7 млрд долларлик йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

2026-2027 йилларда Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 2,7 миллиард долларлик йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади.

'Жиззахда 2,7 млрд долларлик йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Жиззах вилоятида ўтказилган йиғилишда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. Давлат раҳбари таъкидлашича, келгуси икки йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишини 8,5 фоизга етказиш, хорижий инвестициялар ҳажмини 5 миллиард долларга, экспортни эса 500 миллион долларга чиқариш режалаштирилган.

Йиғилишда саноатни жадаллаштириш доирасида қўрғошин-рух, вольфрам, олтин ва бошқа конлардан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, “драйвер” лойиҳалар инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун жорий йилда 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, туризм, шаҳарсозлик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилган. Президент мутасаддиларга ҳар бир лойиҳани аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини ошириш билан узвий боғлаб амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари “Анқара Палас” музейига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари “Анқара Палас” музейига ташриф буюрди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан бирга Анқарадаги “Анқара Палас” музейини томоша қилди.

    'Истанбулда ахлат қутисидан бошсиз жасади топилган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Истанбулда ахлат қутисидан бошсиз жасади топилган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

    Истанбул шаҳрида фожиали тарзда ҳалок бўлган Дурдона Ҳакимованинг жасади ва унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида Ватанга олиб келинди.

    'Ўзбекистонда 2025 йилда ўлим кўрсаткичи тўрт баравардан кўпроқ ўсди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:36

    Ўзбекистонда 2025 йилда ўлим кўрсаткичи тўрт баравардан кўпроқ ўсди

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, вафот этганлар сони йил бошига нисбатан чоракдан-чоракка ўсиб, йил охирида 177,1 минг кишини ташкил этди.

    'Тошкент метросида яна 19 та касса ёпилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:34

    Тошкент метросида яна 19 та касса ёпилади

    1 февралдан бошлаб пойтахтнинг 19 та метро бекатида кассалар фаолияти тўхтатилади, улар ўрнига QR-чипталарни берувчи инфокиоскалар ўрнатилади.

    'Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги видеолавҳа дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида намойиш этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги видеолавҳа дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида намойиш этилди

    Унда 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Ислом — бу маърифат, инсонпарварлик ва бағрикенглик дини” деган тамойил марказ фаолиятининг пойдевори экани алоҳида таъкидланади.

    'Дунё эътибори ва эътирофидаги маскан'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:40

    Дунё эътибори ва эътирофидаги маскан

    Бундан роппа-роса бир йил муқаддам – 2025 йилнинг 29 январь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан ишлаб чиқилган илмий-инновацион лойиҳалардан марказ экспозицияларида фойдаланиш юзасидан қатор тавсиялар ва топшириқлар берган эди.