АсосийЖамият

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги видеолавҳа дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида намойиш этилди

Унда 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Ислом — бу маърифат, инсонпарварлик ва бағрикенглик дини” деган тамойил марказ фаолиятининг пойдевори экани алоҳида таъкидланади.

'Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги видеолавҳа дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида намойиш этилди'ning rasmi

Шунингдек, Марказнинг ғоявий асослари, ноёб лойиҳалари ҳамда бой илмий-маънавий мероси халқаро аудиторияга тақдим этилган. 

Видеолавҳада Марказ делегациясининг дунё бўйлаб олиб бораётган изланишлари, йўқолиб кетган маданий ва тарихий мерос намуналарини ватанга қайтариш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ёритилган. Қисқа вақт ичида мингдан ортиқ ноёб артефактлар Ўзбекистонга қайтарилди, яна мингга яқин экспонат эса саховатли хайриячилар ва санъат дилерлари томонидан марказ фондига ҳадя қилинди.

 Шунингдек, Марказ таркибидаги болалар музейи, 200 мингдан ортиқ қўлёзмалар сақланадиган кутубхона ҳамда ноёб тарихий ёдгорликлар, жумладан, ЮНEСКОнинг “Жаҳон хотираси” реестрига киритилган VII асрга оид Усмон Мусҳафи ҳақида маълумот берилади.

 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тарихий ва илмий меросни асраб-авайлаш ҳамда қўлёзмаларни ватанга қайтариш масаласига қаратаётган алоҳида эътибори таъкидланади. Марказ яқин келажакда ўз эшикларини очиб, жамоатчиликка тақдим этилиши режалаштирилган.

 Euronews ва CNN орқали намойиш этилган ушбу видеолавҳа Ислом цивилизацияси марказини замонавий Ўзбекистоннинг маърифий ва маданий рамзи сифатида жаҳон ҳамжамиятига танитишга хизмат қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунё эътибори ва эътирофидаги маскан'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:40

    Дунё эътибори ва эътирофидаги маскан

    Бундан роппа-роса бир йил муқаддам – 2025 йилнинг 29 январь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан ишлаб чиқилган илмий-инновацион лойиҳалардан марказ экспозицияларида фойдаланиш юзасидан қатор тавсиялар ва топшириқлар берган эди.

    'Афғонистонликлар Ўзбекистонга жиҳод қилишга чақирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Афғонистонликлар Ўзбекистонга жиҳод қилишга чақирилди

    Толибонпараст мулла Шерали Ҳамад Қобулдаги дафн маросимида Марказий Осиё давлатларига қарши жиҳодга даъват этди.

    'ЎФА президенти ва вице-президентлари қайта сайланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    ЎФА президенти ва вице-президентлари қайта сайланди

    Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгрессида раҳбарият таркиби ўзгаришсиз қолди.

    'Трамп: “Биз Эрон билан музокара ўтказяпмиз”'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:21

    Трамп: “Биз Эрон билан музокара ўтказяпмиз”

    АҚШ президенти сўнгги кунларда Эрон раҳбарияти билан алоқа ўрнатилганини ва музокаралар давом эттирилишини маълум қилди.

    'Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:12

    Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

    Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг туғилган куни муносабати билан уни ёдга олди.

    'Бухорода ўзини дарёга ташлаган аёлни ИИБ ходими қутқариб қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:12