АсосийБу қизиқ

Доллар курси салкам 12 200 сўм бўлди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

'Доллар курси салкам 12 200 сўм бўлди'ning rasmi

Унга кўра:

— доллар 30,12 сўмга кўтарилиб 12 199,10 сўм бўлди;

— евро 2,93 сўмга пастлаб 14 585,24 сўм бўлди;

— рубль 0,60 сўмга кўтарилиб 160,49 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси 40,96 сўмга кўтарилиб 12 168,98 сўм бўлганди.

Марказий банк 29 январь куни олтин қуйма нархини ҳам эълон қилганди. 5 граммли қуйма нархи биринчи марта 10,8 млн сўмдан ошди. Қуймалар нархи кетма-кет саккизинчи кун рекорд ўрнатди.

    Бошқа янгиликлар