Маълум қилинишича, Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, танишлари орқали фуқаронинг қариндошини соҳага ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган ва бунинг эвазига 1 800 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида у пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






