Бу ҳақда ҳукумат комиссияси йиғилиши материалларига таяниб, ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, тегишли норма “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга киритилади. Агар кейинчалик судланганлик мавжудлиги аниқланса, фуқаролик ёки яшаш ҳужжатларини бериш ҳақидаги қарор бекор қилиниши мумкин. Қонун кучга киришидан олдин ҳужжат олган шахсларга мазкур тартиб татбиқ этилмайди.
Шунингдек, янги талабга кўра, чет элликлар ИИВга мурожаат қилганда судланмаганлик ҳақида маълумотнома тақдим этиши шарт бўлади. У ариза топширишдан камида уч ой олдин расмийлаштирилган бўлиши лозим. 14 ёшга тўлмаганлар ушбу талабдан озод этилади, Украина фуқаролари учун эса икки йиллик ўтиш даври белгиланмоқда.






