26 январь куни бўлиб ўтган акцияларда иштирокчилар аёллар қотиллигига барҳам бериш, жиноятчиларга оғир жазо тайинлаш ва муҳожир аёллар хавфсизлигини таъминлаш талаблари билан чиқди.
Намойишчилар “Муҳожир аёллар ёлғиз эмас”, “Аёллар қотиллиги — сиёсий масала” каби шиорлар остида юриш қилди.
Маҳаллий фаоллар мазкур фожиани жазосизлик сиёсати оқибати, дея баҳолаб, ишни жамоатчилик назоратида олиб боришга чақирди. Маълум қилинишича, жиноятга алоқадор икки нафар гумонланувчи Истанбул аэропортида қўлга олинган.






