АсосийБу қизиқ

Серхио Рамос “Севилья” клубини сотиб олиши мумкин

Афсонавий испаниялик футболчи Серхио Рамос “Five Eleven Capital” компанияси билан ҳамкорликда “Севилья” футбол клуби эгасига айланиш ниятида.

'Серхио Рамос “Севилья” клубини сотиб олиши мумкин'ning rasmi

Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Андалусия клубини тахминан 450 миллион еврога сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда Рамос ва унинг адвокатлари клубнинг молиявий ҳисоботларини ўрганмоқда, ва бу жараён бир неча ой давом этиши мумкин.

Сўнгги йиллардаги омадсиз натижалар клуб акциядорларини “Севилья”ни сотиш ҳақида ўйлашга мажбур қилгани қайд этилмоқда. Серхио Рамос эса ушбу жамоада 2003–2005 йиллар ва 2023–2024 йилги мавсумда футболчи сифатида тўп сурган.

Маълумот учун, 39 ёшли Рамоснинг сўнгги жамоаси Мексиканинг “Монтеррей” клуби бўлиб, у жорий йил декабрь ойи бошида жамоани тарк этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:49

    Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 12:43

    Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади

    Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

    'Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 10:31

    Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди

    Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган машҳур тўй палови расман географик кўрсаткич мақомини олди.

    'Азам Азизов - Ўзбекистонлик молиявий блогер ва инвестиция бўйича эксперт'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 09:35

    'Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.04.2026 11:59

    Жастин Бибер "Coachella" саҳнасида ностальгик чиқиши билан қайтди

    Бу унинг сўнгги тўрт йил ичидаги энг йирик жонли концерти бўлди.