Бироқ инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу рақамларни шубҳа остига олиб, юзлаб сиёсий маҳбуслар ҳануз панжара ортида қолаётганини билдирмоқда.
Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес 23 январь куни мамлакат қамоқхоналаридан 600 нафардан ортиқ маҳбус озод этилганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, декабрдан буён жами 626 киши эркинликка чиқарилган.
Шу билан бирга, Венесуэладаги етакчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти — Форо Пенал ҳозирча фақат 155 нафар сиёсий маҳбус озод қилинганини қайд этмоқда. Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, ҳали ҳам 700 дан ортиқ киши қамоқда қолмоқда.
Озод қилиш жараёнининг сустлиги Каракасда маҳбуслар яқинларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Улар ҳукуматдан барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан қўйиб юборишни талаб қилмоқда.
Маҳбусларни озод этиш жараёни АҚШ кўмагида Николас Мадуро ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг бошланган бўлиб, янги ҳукумат бу борада халқаро ҳамжамият олдида мажбурият олган эди.






