АсосийДунё

ҲАМАС ва АҚШ келишувга эришгани ҳақида ОАВда хабарлар пайдо бўлди

Келишувнинг муҳим жиҳатлари очиқланди. Унга кўра…

'ҲАМАС ва АҚШ келишувга эришгани ҳақида ОАВда хабарлар пайдо бўлди'ning rasmi

Араб ОАВларида Ғазо атрофидаги вазият бўйича янги, жуда баҳсли маълумотлар пайдо бўлди. Sky News Arabia Фаластин манбасига таяниб ёзишича, ҲАМАС ва АҚШ маъмурияти ўртасида маълум бир “тушуниш”га келинган: унга кўра, ҲАМАС ўз қуроллари ҳамда Ғазодаги туннеллар хариталарини тақдим этиши, эвазига эса сиёсий партия сифатида тан олиниши ва Исроил ҳужумларидан ҳимоя кафолатлари бўлиши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, келишувда яна бир муҳим банд бор: ҲАМАСнинг сиёсий ва ҳарбий етакчилари хоҳласа, Ғазо секторини тарк этиши мумкинлиги назарда тутилган. Шу билан бирга, АҚШ уларга ёки хориждаги бошқа ҲАМАС раҳбарларига зарба бермаслик позициясини ушлаб туриши эҳтимоли тилга олинган.

Яна бир жиҳат: хабарларда Вашингтон “ҲАМАСнинг айрим полициячилари ва собиқ ходимлари”ни Исроил ва АҚШ томонидан хавфсизлик текширувидан ўтказиш шарти билан Ғазонинг янги маъмуриятига қўшишга тайёр экани ҳам қайд этилмоқда. Яъни, гап фақат қуролни топширишда эмас — кейинги бошқарув тизимида ким қолиши, ким кетиши каби нозик масалаларда ҳам кетаётганга ўхшайди.

    Бошқа янгиликлар