АсосийЖамият

Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди

1 миллион аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш, камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 2,5 баробар ошириб, 3,5 мингга етказиш, ишсизлик ва камбағалликни 4,5 фоизга тушириш жорий йил учун вазифа этиб белгиланди.

'Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди'ning rasmi

Президентимиз мавжуд имкониятларни ишга солиш бўйича ҳокимлар ва “маҳалла еттилиги”га методик билим ва тажриба етишмаётгани, масъул вазирлик ва идоралар эса уларга кўмаклашмаётганини кўрсатиб ўтди. 
 
Арнасойда чорвачилик, Шўрчида банан етиштириш, Қувада анорчилик, Бўстонлиқда асаларичилик бўйича аҳоли ва тадбиркорлар яратган тажрибалар шундай ихтисослашувга эга бошқа туманлар учун яхши намуна бўла олиши, лекин бундан унумли фойдаланилмаётгани қайд этилди. 
 
“Бундай тажрибалар ҳамма жойда бор. Лекин уларни ўргатиб, қамровини кенгайтирадиган тизим йўқ!”
 – деди давлатимиз раҳбари. 
 
Мутасаддиларга бир ойда ишсизлик ва камбағаллик юқори маҳаллалардаги имкониятларни ўрганиб, уларга энг яхши тажрибаларни олиб кириш бўйича “методик қўлланма” қилиб бериш топширилди. Ҳокимлар эса жойларда бунинг ижросини ташкил этиб, одамларни ишли қилиш, даромадини кўпайтириш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топишга масъул ва жавобгар бўлади. 
 
“Умуман, бу йил ҳар бир вазирлик ва ҳокимликнинг фаолияти маҳалла билан боғланади, қабул қилинадиган қарорларда ҳам маҳаллада нима ўзгариши назарда тутилади”,
  – деди Президент. 
 
1 миллион аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш, камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 2,5 баробар ошириб, 3,5 мингга етказиш, ишсизлик ва камбағалликни 4,5 фоизга тушириш жорий йил учун вазифа этиб белгиланди.

Туманларда ўтказилган ўрганишлар инфратузилма, турмуш даражаси, бизнес фаоллик, молиявий имкониятлар каби 20 та мезон асосида 37 та “оғир” туманни аниқлади. Бундан ташқари, ҳар бир туман таҳлил қилиниб, камбағаллик даражаси юқори бўлган 903 та “оғир” маҳалла танлаб олинди. 

Камбағал оилаларнинг учдан бир қисми, ишсизларнинг 21 фоизи ҳам танлаб олинган 37 та туман ва 903 та маҳаллага тўғри келиши аниқланди.
 
Яна 33 та туман ва 330 та “оғир” маҳаллага Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш ишлари бошланди. 
 
“Асосий кучни ушбу 70 та туман ва 1 мингта “оғир” маҳаллага йўналтирсак, республикада камбағаллик даражасини 3 фоиздан пасайтиришга эришамиз”,
 – деди давлатимиз раҳбари. 
 
“Оғир” туман ва маҳаллалардаги аҳоли ва тадбиркорлар солиқ имтиёзидан кўра, кўпроқ йўл, сув, электр таъминотини яхшилаб беришни сўраяпти. Шу муносабат билан жорий йилда инфратузилмани яхшилаш учун вилоятларга 20 триллион сўм ажратилиши, шундан 12 триллион сўм “оғир” туман ва маҳаллаларга йўналтирилиши белгиланди. 
 
Республикадан маҳаллий буджетга қайтадиган маблағ 2 карра кўпайтирилиб, ҳокимларга 4 триллион 200 миллиард сўм берилади. Эндиликда вилоят ҳокимлари “оғир” туманга 10 миллиард сўмдан, 903 та маҳалланинг ҳар бирига 1 миллиард сўмдан ажратади. 
 
Бунга қўшимча ҳар бир “оғир” туманга 50 миллиард сўм, “оғир” маҳаллага 2 миллиард сўмдан маблағ йўналтиради. Бу туман ҳокимлари ва маҳаллий кенгашлар “оғир” туман ва маҳаллалар учун қўшимча яна 4 триллион сўм олади дегани.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади

    Нима учун Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси 62,5 млрд сўм нафақа тайинлади?

    'ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:28

    ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди

    Республиканинг 6 ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик ва психотроп дори савдоси билан шуғулланувчилардан тортиб, хонадонида қиморхона ташкил қилган “бизнесмен” ҳам қўлга олинди.

    'Дубайда ўзбекистонликлар ўлимга ҳукм қилингани рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    '“Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    “Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент

    Давлат раҳбари видеоселектор йиғилиши сўнгида барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.

    'Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:17

    Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади

    Бу ҳақда Президент видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

    'Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди

    Тезкор тадбирлар жараёнида пора ўтказилган банк картаси эгаси Ғаллаорол тумани «Бахт» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс экани, у жарима майдонида ишлаши ҳамда ушбу ЙПХ инспектори билан алоқадорлиги аниқланган.